
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг ПСЖга қарши кечган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидаги ўйинидан ҳайратда.
“У майдондаги энг яхши футболчи эди. У Роналду ва Месси эналик қилаётган тахтнинг вориси. Неймар ўзига жавобгарликни олди ва ўйин тугашига 8 дақиқа қолганда ўзини яна бир марта кўрсатди”, – дея Фердинанднинг сўзларини келтиради The Daily Mail нашри.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга қарши ўйинда дубль қайд этди ва ¼ финал йўлланмасини ҳал қилган Серхи Робертони голли узатма билан таъминлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар