date

Месси Lego’дан жаҳон чемпионати кубогини йиғди

Месси Lego’дан жаҳон чемпионати кубогини йиғди

Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионел Месси ижтимоий тармоқларда Lego конструктори ёрдамида жаҳон чемпионати кубоги макетини йиғиб чиққанини кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчи суратлар остида “Биз буни якунладик, Lego” дея фахр билан ёзди. Йиғилган модел баландлиги бўйича оригинал трофейга мос бўлиб, у 2842 та деталдан иборат экани қайд этилди.

Кўриниб турибдики, бундай мураккаб конструкцияни йиғиш анча вақт талаб қилади. Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳозирда амалдаги жаҳон чемпиони: сўнгги мундиал финалида “албиселесте” Франция билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Lego’дан жаҳон чемпионати кубогини йиғди