date

Винисиус Модрични мақтади ва уни ноёб футболчи деди

Винисиус Модрични мақтади ва уни ноёб футболчи деди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор собиқ жамоадоши Лука Модрич ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хорватиялик яримҳимоячи “қироллик клуби” сафида 13 йил ҳаракат қилган. Ўтган йил июлида у эркин агент сифатида “Милан”га кўчиб ўтган эди.

Винисиуснинг айтишича, Модричнинг даражаси ҳайратланарли: у қарийб 41 ёшда бўлишига қарамай, майдонда ўзига хос ўйин намойиш этмоқда. Бразилиялик футболчи Модрич ҳозир ҳам “Милан”да ўзини кўрсатаётгани, аввал эса “Реал”да ҳам доим юқори савияда бўлганини таъкидлади ва уни дунёнинг энг зўри деб атади.

Шунингдек, Винисиус Модрич жамоага кўп нарсани ўргатганини, уни жуда соғиниб қолганини айтди. Унинг таъкидлашича, Лука ҳақиқий ғолиб характерга эга ва ҳатто машғулотларда ҳам ютқазишни ёқтирмайди.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Модрич А Серияда “Милан”нинг “Пиза” устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб берди: у 85-дақиқада ҳал қилувчи голни урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Модрични мақтади ва уни ноёб футболчи деди