
«Барселона» раҳбарияти ярим ҳимоячи Иван Ракитич билан янги шартнома борасида келишувга эришди.
Янги шартнома 2021 йилнинг 30 июнига қадар давом этиши кўзда тутилган. Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячисининг трансфер қиймати эса 125 миллион еврога баҳоланган. Энди Ракитични ўз сафида кўришни истаган клуб айнан шунча маблағ тўлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич жорий мавсум Испания чемпионатида 21 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар