09:17 / 10.03.2017
5 252

Каталония президенти: Бартомеу менга «Барселона» сўнгги дақиқаларда гол уришини айтганди

Каталония президенти: Бартомеу менга «Барселона» сўнгги дақиқаларда гол уришини айтганди

Каталония шаҳри президенти Карлес Пужмонт "Барселона" ПСЖ учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Президентнинг сўзларига кўра, "Барселона" президенти Хосеп Бартомеу каталонияликлар охирги учта голни ўйиннинг сўнгги 10-дақиқаларида киритишини аввалдан билган.

"Хосеп Бартомеу билан ўйинга қадар суҳбатлашгандим. У менга "Барселона" сўнгги дақиқаларда ПСЖ дарвозасига учта гол уришини айтганди.

Бартомеу ушбу голлар ўйиннинг сўнгги 10-дақиқасида амалга ошишини ҳам такидлаганди. Унинг сўзлари хато бўлмаганига ишонч ҳосил қилдим. Бартомеу ҳақиқий файласуф", – дейди Пужмонт Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" кечаги ўйинда тарихда содир этилмаган камбэкни амалга ошириб, ЕЧЛ мусобақасининг кейинги босқичига йўл олди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каталония президенти: Бартомеу менга «Барселона» сўнгги дақиқаларда гол уришини айтганди