date

Ҳейтингa 33 кундан сўнг “Тоттенҳэм”ни тарк этди

Ҳейтингa 33 кундан сўнг “Тоттенҳэм”ни тарк этди

Январ ўрталарда “Тоттенҳэм” Жон Ҳейтингани мураббийлар штабига қўшилганини эълон қилганди. Орадан кўп ўтмай лондонликлар АПЛдаги омадсиз натижалар фонида бош мураббий Томас Франк билан хайрлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бир неча кундан кейин “шпорлар” жамоасини Игор Тудор қабул қилиб олди. Хорватиялик мутахассис мавсум охиригача мўлжалланган қисқа муддатли шартнома имзолади.

The Athletic хабарига кўра, Тудор тайинланганидан сўнг Жон Ҳейтинга клубни тарк этди. Нидерландиялик мураббий “Тоттенҳэм” штабида атиги 33 кун ишлади.

Ҳозир “Тоттенҳэм” Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 22-февраль куни “Арсенал”га қарши дербида ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳейтингa 33 кундан сўнг “Тоттенҳэм”ни тарк этди