22:59 / 10.03.2017
4 748

«ПСЖ»га киритилган 6-голдан сўнг Барселонада «микрозилзила» қайд этилди

«ПСЖ»га киритилган 6-голдан сўнг Барселонада «микрозилзила» қайд этилди

ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйини доирасида кечган «Барселона» ва «ПСЖ» (6:1) учрашуви вақтида Каталонияда сейсмик фаоллик қайд этилган.

«Камп Ноу»дан узоқ бўлмаган жойда Жаум Алмера номидаги геолигия илмий институти мавжуд. Институтда ўрнатилган сейсмограф ўйин вақтида ер қимирлашини қайд этган.

Институт ходими Жорди Диазнинг таъкидлашича «Барса» иккинчи ва учинчи голларни киритган вақтда тебраниш меёрдан ошиб кетган, 6-голдан сўнг эса Рихтер шкаласи бўйича 1 балли ер силкиниши қайд этилган.

«Ўйиннинг сўнггида ҳаммаси ўзгариб кетди. Олтинчи гол киритилган вазиятда бизнинг институтда шу кунгача аниқланган энг жиддий ер силкиниши содир бўлди», - дейди Диаз.

Рихтер шкаласи бўйича 1 магнитудали ер силкиниши «микрозилзила» туркумига кириб, одамлар уни камдан-кам ҳолларда сезадилар, бироқ уни сейсмограф аниқлай олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ»га киритилган 6-голдан сўнг Барселонада «микрозилзила» қайд этилди