23:19 / 10.03.2017
7 721

“Реал" клубининг 115 йиллик тарихи: 46 та мураббий ва 18 та президент

“Реал" клубининг 115  йиллик тарихи: 46 та мураббий ва 18 та президент

2017 йил 6 март куни мадриднинг “Реал” клуби 115 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Zamin.uz блоги “Реал” билан боғлиқ 10 та энг қизиқ фактларни Сизга ҳавола этади.

1902 йил 2 март куни ака-куа Паласиослар жамоанинг базасида Madrid Football Clubни ташкил этишди, унга 1920 йилда қирол Альфонс XII “қироллик клуби” мақомини берди.

Бу ўтган йиллар давомида “Реал” турли даврларни ўз бошидан кечирди: ғалабали онлар, Чемпионлар лигаси мусобақаларидан четда қолиш. 115 йил ичида “Реал” 32 марта Испания чемпиони, 11 марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Ушбу даврда клуб қўлга киритган барча совринларни қўшиб чиқса 110 тани ташкил қилади.

1. Мадриднинг “Реал” клуби ўтган 115 йил давомида барча мусобақаларда 3914 та учрашув ўтказиб, шундан 2305 тасида ғалаба қозонган, 757 тасида дуранг қайд этган ва 852 тасида мағлубиятга учраган. Жамоа ўз тарихида барча мусобақаларда рақиблари дарвозасига жами 8442 та гол урган ва ўз дарвозасидан 4461 та гол ўтказиб юборган. Фоиз ҳисобида қўлга киритган ғалабалари 59 % ни ташкил қилади.

2. “Реал” нинг энг узоқ давом этган мағлубиятсиз ўйинлари серияси жамоа бошқарувига Зинедин Зедан келгандан сўнг қўлга киритилди. Клубнинг мағлубиятсиз ўйинлари серияси 40 та ўйинга етди.

3. “Реал” нинг энг узоқ давом этган ғалабали ўйинлари серияси (22 та учрашув) 2014/2015 йиллар мавсумида Карло Анчелотти бошқарувида қўлга киритилди.

4. “Реал” таркибидаги 392 нафар футболчи камида 1 та гол уришга эришган. Клуб тарихида энг кўп гол уришга эришган футболчи бу Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида жами 392 та киритилган гол мавжуд.

5. Ўтган 115 йил давомида клубда 729 нафар футболчи ўйнади, ҳеч бўлмаганда расмий учрашувларда камида 1 минут ўйнаган. “Реал” футболкасини энг кўп учрашувларда кийиб майдонга тушиб ўзига хос рекорд қайд этган футболчи бу Рауль Гонсалес ҳисобланиб, у жами 741 та учрашувда клуб шарафини ҳимоя қилишга эришган. Чет эллик футболчилар орасида эса клуб шарафини энг кўп Роберто Карлос ҳимоя қилган – 527 та учрашувда.

6. Клуб тарихидаги энг йирик ғалабасига 1942/1943 йилги мавсумда “Барселона” устидан 11:1 ҳисобида ғалаба қилиб эришган.

7. Ҳозирги пайтда “Реал” кетма-кет 46 та учрашувда гол уриб ўз тарихини ёзмоқда, бу рекорд ҳали тугамади ва ушбу серия ҳали давом этмоқда.

8. Мадридликлар 237 та турли клублар билан рўбару келишган. Энг кўп “Барселона” клубига қарши тўп суришган – 233 марта. “Атлетико” билан эса 112 марта рўбару келишган.

9. Ўтган 115 йил давомида “Реал” 46 нафар мураббийни алмаштирган. Уларни орасида энг кўп учрашувларда жамоани бошлаб тушган мураббий Мигель Муньос бўлиб, унинг қўл остида жамоа 602 та учрашувни ўтказган.

10. 115 йил давомида “Реал” ни 18 нафар президент бошқарган. Ўртача битта президент клубни 6 йил бошқарган. Уларнинг орасида энг кўп омадга эришгани ҳозирги амалдаги президент Флорентина Перес бўлиб, унинг бошқарувида клуб 32 та совринни қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал" клубининг 115 йиллик тарихи: 46 та мураббий ва 18 та президент