Италия чемпионати 28-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Милан» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг ғалабаси билан якунлади.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Мехди Бенатия туринликларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим тугашига икки дақиқа қолганида Карлос Бакка мувозанатни тиклади. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида миланликлар ўн киши бўлиб қолишди, Хосе Эрнесто Соса иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Милан» ҳимоячиси Маттиа Де Шильо ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнади, бу эса ўз навбатида пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Ўн бир метрлик жарима тўпини Пауло Дибала аниқ бажарди ва «Ювентус»га муҳим ғалабани тақдим этди.
Италия чемпионати 28-тур
Ювентус – Милан 2:1
Голлар: 1:0 – 30 Бенатия, 1:1 – 43 Бакка, 2:1 – 90+7, пенальти Дибала.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Бенатия (Ругани, 78), Бардзальи (Лихтштайнер, 46), Дани Алвес, Хедира, Асамоа, Пьянич, Пьяца (Кин, 89), Дибала, Игуаин.
Милан – Доннарумма, Сапата, Романьоли, Де Шильо, Палетта, Пашалич (Поли, 71), Соса, Деулофеу, Бертолаччи, Окампос (Ванджони, 90), Бакка (Куцка, 55).
Огоҳлантиришлар: Пашалич (23), Бенатия (36), Деулофеу (39), Окампос (57), Романьоли (61), Пьянич (78), Хедира (87), Соса (89).
Четлатиш: Соса (90). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди