date

«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабони Гулачисидан айрилди

«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабони Гулачисидан айрилди

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби камида бир ярим ойга асосий дарвозабони Петер Гулачисиз қолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Венгриялик посбон яқинда «буқалар»нинг «Вольфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди.

Яхши томони, футболчига жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Шифокорлар унинг чап тиззасидаги медиал коллатерал боғлам узилганини аниқлашди. Гулачи жорий мавсумда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Ҳозирда «РБ Лейпциг» Германия чемпионати турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда, жамоа ҳисобида 40 очко бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабони Гулачисидан айрилди