Александр Мостовой РФУ рақиб топишдаги ишини мақтади

Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, шунингдек Испаниянинг “Селта” клуби экс футболчиси Александр Мостовой РФУнинг миллий жамоа учун рақиб топиш борасидаги ишларидан мамнунлигини билдирди. 27 март куни россияликлар Мали билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовойнинг айтишича, ҳозирги шароитда кучли спарринг топиш осон эмас, аммо федерация Чили, Перу ва Мали каби жамоалар билан ўйин ташкил қилиб бераётгани катта ютуқ. У россияликлар “турк меҳмонхоналаридаги терма жамоалар” даражасидаги рақибларга эмас, муносиб жамоаларга қарши ўйнаётгани муҳимлигини таъкидлади.
Мали терма жамоаси FIFA рейтингида 54-ўринда бормоқда. Жамоа 1972 йилда Африка кубогида кумуш, 2012 ва 2013 йилларда эса бронза медалларини қўлга киритган. Россия ва Мали терма жамоалари аввал ҳеч қачон ўзаро учрашмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!