date

Бенатия Марселда қолади, Бейе бош мураббийликка яқин

Бенатия Марселда қолади, Бейе бош мураббийликка яқин

«Марсел» эгаси Френк Маккорт бош мураббий истеъфосидан кейин жамоа қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда GFFN хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ Роберто Де Зерби билан бирга спорт директори Меҳди Бенатия ҳам клубни тарк этиш нияти борлигини билдирганди. Манбага кўра, у президент Пабло Лонгория билан янги мураббий масаласида келишолмаган. Бенатия «Ренн»дан бўшатилган Ҳабиб Бейе номзодини қўллаб-қувватлаган.

Бенатия кетиши ҳақида гаплар тарқалгач, Бейе варианти ҳам кун тартибидан тушгандек кўринган. Бироқ Маккорт спорт директорини клубда олиб қолди: Бенатияга кўпроқ ваколат берилди, президентнинг ваколатлари эса қисқартирилди.

Эндиликда Ҳабиб Бейе «Марсел» билан музокара ўтказиши кутилмоқда ва у яқин орада жамоани бошқариб қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бенатия Марселда қолади, Бейе бош мураббийликка яқин