date

Ди Марцио Влаховичнинг «Милан» вариантидан деярли воз кечганини айтди

Ди Марцио Влаховичнинг «Милан» вариантидан деярли воз кечганини айтди

Сербия ҳужумчиси Душан Влахович Туриннинг «Ювентус» клубида қолишга тобора қатъийроқ қарор қилмоқда. Италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, футболчининг «Милан»га ўтиши эҳтимоли ҳозир деярли нолга тенг. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ Массимилиано Аллегри «Милан» бошқарувига келиши Влахович учун жозибадор омил бўлиши мумкинлиги айтилганди. Бироқ манбага кўра, ҳужумчи ҳозирги мураббий Лучано Спаллетти билан ҳам яхши тил топишган ва айнан шу ҳамкорлик унинг фикрини ўзгартирган.

Таъкидланишича, яқин кунларда Влахович вакиллари «Ювентус» раҳбарияти билан муҳим учрашувлар ўтказиши кутилмоқда. Асосий мақсад — ҳамкорликни узайтириш бўйича келишувга келиш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Марцио Влаховичнинг «Милан» вариантидан деярли воз кечганини айтди