date

Эдди Хау «Қарабоғ» таркибида хавфли футболчилар борлигини айтди

Эдди Хау «Қарабоғ» таркибида хавфли футболчилар борлигини айтди

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау «Қарабоғ»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди. Англия ва Озарбайжон клублари ўртасидаги учрашув 18-февраль куни УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Хау тайёргарлик жараёнида «Қарабоғ»нинг кўплаб ўйинларини, жумладан «Ливерпул»га қарши баҳсини ҳам кузатганини таъкидлади. Унинг айтишича, 0:6 ҳисобидаги натижа майдондаги воқеаларни тўлиқ акс эттирмайди: «Қарабоғ» учрашувни яхши бошлаган ва техник жиҳатдан пухта жамоа эканини кўрсатган. Мураббий рақиб сафида хавфли футболчилар борлигини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Хау шогирдлари баҳсга тўғри руҳий тайёргарлик билан чиқиши ва ўйинга жиддий муносабатда бўлиши зарурлигини уқтирди. Мураббий Боку сафарига «Ньюкасл» мухлислари анчагина сон билан етиб келганидан ҳам мамнунини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдди Хау «Қарабоғ» таркибида хавфли футболчилар борлигини айтди