date

Романо «Реал»нинг Клопп масаласидаги ёндашувини айтди

Романо «Реал»нинг Клопп масаласидаги ёндашувини айтди

Машҳур инсайдер Фабритсио Романо «Реал»нинг Юрген Клоппни бош мураббийликка олиб келиши эҳтимоли бўйича клуб ичидаги қарашлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Романо YouTube каналида таъкидлашича, германиялик мутахассис ҳозирча «Red Bull» лойиҳасидаги ишларига тўлиқ шўнғиган ва диққатини айнан шу томонга қаратган. «Реал» масаласига келсак, аввал Альваро Арбелоанинг ишлари баҳоланади: Романо фикрича, у Испания чемпионатида яхши натижалар кўрсатиб, Чемпионлар Лигаси плей-оффининг «Бенфика»га қарши илк ўйинида ҳам жамоани муносиб бошқарган.

Шунингдек, «Реал» раҳбариятида Клоппни жуда юқори қадрлайдиганлар бор, бироқ Романо ҳозирча у билан музокаралар ёки расмий таклиф бўйича аниқ тафсилотлардан хабардор эмаслигини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Романо «Реал»нинг Клопп масаласидаги ёндашувини айтди