date

Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

«Кайсериспор» вингери Денис Макаров Туркия чемпионатининг сўнгги икки учрашувида нега майдонга тушмаганини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, у мушакдаги микро жароҳат сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган. Ҳозир эса ҳолати тўлиқ меъёрида: умумий гуруҳ билан машғулотларни давом эттиряпти, чекловларсиз шуғулланяпти ва «Анталяспор»га қарши уй учрашувига тайёрланяпти.

Эслатиб ўтамиз, Макаров «Кайсериспор» сафига қишки трансфер ойнасида келиб қўшилган: у Москванинг «Динамо» клубидан эркин агент сифатида ўтган. Туркия жамоасида ҳозирча бир ўйинда майдонга тушиб, гол ёки ассист қайд этмаган.

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Кайсериспор» — «Анталяспор» учрашуви 22-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди