date

Макларен тен Ҳаг ва Роналду можаросини эслади

Макларен тен Ҳаг ва Роналду можаросини эслади

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Стив Макларен Криштиану Роналду билан «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ўртасида юзага келган келишмовчилик тафсилотларини очиқлади. Макларен ўша пайтда мураббийлар штабида ассистент сифатида ишлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, тен Ҳаг португалиялик юлдузга алоҳида имтиёз беришни истамаган ва уни жамоанинг оддий футболчиси сифатида кўрган. Макларен таъкидлашича, нидерландиялик мутахассис футболчиларнинг талабларига ён беришни ёқтирмайди.

«Эрик ҳеч қачон ўйинчиларнинг илтимосларига кўнмайди. Агар у сендан ниманидир талаб қилса, буни бажаришинг шарт. У Роналдуга ҳам очиқ айтган: ё мен айтганимни қиласан, ё ўйнамайсан. Бошқа мураббий эҳтимол Роналдунинг талабларига ҳеч бўлмаса қисман рози бўларди, аммо Эрик бундай эмас», — дея Макларен сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Ҳозир Роналду Саудия Арабистонида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Макларен тен Ҳаг ва Роналду можаросини эслади