date

Бартеззаги "Милан" камбекини юқори баҳолади ва хурсанд

Бартеззаги "Милан" камбекини юқори баҳолади ва хурсанд

Италия А Сериясининг қолдирилган учрашувида “Милан” сафарда “Комо” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашув давомида ортда қолиб кетган “россонерилар” якунда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг “Милан” ҳимоячиси Давиде Бартеззаги жамоанинг қийин вазиятдан чиқиб кетганини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, рақиб жуда кучли бўлгани учун баҳс оғир кечган, бироқ “Милан” ўйинга қайта кириб келгани жамоа руҳиятининг кучини кўрсатган.

Шу билан бирга, Бартеззаги “Милан” ўз дарвозаси олдида ҳаддан ташқари кўп имконият бериб қўйганини тан олди. У бу ҳолат такрорланмаслиги кераклигини айтиб, умумий натижани эса ижобий деб баҳолади.

Ҳозирда “Милан” А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бартеззаги "Милан" камбекини юқори баҳолади ва хурсанд