date

Фелипе Мело «Галатасарай» ғалабасини беш бармоқ билан нишонлади

Фелипе Мело «Галатасарай» ғалабасини беш бармоқ билан нишонлади

Истанбулнинг «Галатасарай» жамоаси Туриннинг «Ювентус» клубини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Илгари ҳар иккала жамоада ҳам тўп сурган бразилиялик собиқ ҳимоячи Фелипе Мело эса бу баҳсда кимнинг ғалабасидан кўпроқ қувонишини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

У учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқларда «Галатасарай»нинг йирик ғалабасини алоҳида пост билан нишонлади. Мело суратда беш бармоғини кўрсатиб, бу ишора билан «Ювентус» дарвозасига киритилган беш голга аниқ шама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мело 2009–2011 йилларда «Ювентус» сафида ўйнаган, кейин эса «Галатасарай»га кўчиб ўтиб, Истанбул клубида тўрт йил давомида ҳаракат қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фелипе Мело «Галатасарай» ғалабасини беш бармоқ билан нишонлади