«Арсенал» икки гол устунликни бой бериб, сафaрда дуранг ўйнади

Лондоннинг «Арсенал»и АПЛда «Вулверҳемптон» меҳмони бўлиб, учрашув давомида икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Бироқ мезбонлар жавоб қайтариб, лондонликлар якунда очко йўқотди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этиш жоиз, «Арсенал» 2023 йил апрелидан бери илк бор АПЛда сафaрда икки гол устунлик билан кетаётган ўйинда ғалаба қозона олмади. Ўшанда «Вест Ҳем Юнайтед»га қарши баҳс ҳам 2:2 ҳисобида якунлангaнди.
Шунга қарамай, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди. Аммо йўқотилган очколар бўйича «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ энди атиги икки очкогача қисқарди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг