date

«Марсель» клубида янги бош мураббий тайинланди

«Марсель» клубида янги бош мураббий тайинланди

«Марсель» жамоасининг янги бош мураббийи Ҳабиб Бейе бўлди. 48 ёшли мутахассис тайинлангани ҳақида клуб матбуот хизмати расман маълум қилди. Сенегаллик мураббий бунгача «Ренн»да ишлаган ва шу ойнинг бошида у ердаги лавозимини тарк этганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳабиб Бейе футболчи сифатида 2003–2007 йилларда «Марсель» сафида тўп сурган. У «оқ-кўклар»да ўтган ҳафта истеъфога чиққан Роберто де Дзерби ўрнини эгаллайди.

Лига 1 турнир жадвалида «Марсель» 22 турдан сўнг 40 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа жума куни чемпионат доирасида сафарда «Брест»га қарши майдонга тушади, учрашув 00:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Марсель» клубида янги бош мураббий тайинланди