Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Бетис" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.
Учрашувнинг 25–дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Антонио Санабриянинг зарбасидан сўнг Кейлор Навас тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди ва тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. Биринчи бўлим сўнггига яқин Криштиано Роналду Марселонинг тўп узатишидан сўнг тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва мувозанитни тиклади.
Ўйиннинг 78-дақиқада "Реал" қарши ҳужумда рақибини жазолаши мумкин эди, бироқ Пиччини тезликда ўзиб кетган Лукас Васкесни тўхтатиб қолди ва иккинчи мартта сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Учрашувнинг 81-дақиқасида Тони Кроос тўпни бурчакдан жарима майдони томон узатиб берди ва ҳар доимгидек Серхио Рамос жамоасининг муҳим голига муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Реал" (62) биринчи ўринга кўтарилиб олишга эришди ва энг яқин таъқибчиси "Барселона"дан (60) икки очко ўзиб кетди. Шунингдек, мадридликлар ҳисобида битта захира ўйини мавжуд. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди