date

Леко «Атлетико» билан дурангдан сўнг ғалабани эслади

Леко «Атлетико» билан дурангдан сўнг ғалабани эслади

«Брюгге» бош мураббийи Иван Леко Европа Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши кечган сермаҳсул баҳсдан кейин фикр билдирди. Плей-офф босқичининг илк учрашуви 3:3 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ўйинчиларим ва бутун жамоамиз билан фахрланаман. Бундай кучли рақибга қарши ҳисобни қувиб етиш жуда қийин, аммо биз буни уддаладик. Энергия ва ўйин сифати эвазига дурангга муносиб бўлдик. Прессингимиз ҳам, ҳимоядаги ҳаракатларимиз ҳам талаб даражасида бўлди. Умуман олганда хурсандман, ростини айтсам, бу учрашувда ютишимиз ҳам мумкин эди», — деди Леко УЕФА расмий сайтига.

Мусобақанинг умумий босқичида «Брюгге» 8 ўйинда 10 очко тўплаб, 19-ўринни эгаллаган. Мадридликлар эса 13 очко билан 14-поғонадан жой олган.

Жавоб учрашуви 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леко «Атлетико» билан дурангдан сўнг ғалабани эслади