Канчельскис Россия ва Мали ўртасидаги ўйинни баҳолади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Россия ва Мали терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, аввал Россия футболи раҳбарлари Жанубий Америкадаги кучли терма жамоалар билан келишув бўлаётганини таъкидлаган, бироқ ҳозир жамоа Малига қарши ўйнаши маълум қилинган. Унинг сўзларини Metaratings.ru келтиради.
Аввалроқ Россия — Мали учрашуви 27 март куни ўтказилиши хабар қилинганди.
2022 йил февралидан бери Россия терма жамоалари ва клублари халқаро мусобақалардан четлатилган. Шу сабаб Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа ҳозирча фақат ўртоқлик баҳсларида майдонга тушмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг