date

Россия терма жамоаси FIFA рейтингидаги 62-жамоа билан ўйнаши мумкин

Россия терма жамоаси FIFA рейтингидаги 62-жамоа билан ўйнаши мумкин

2026 йилда Россия терма жамоасининг илк йиғинига беш ҳафтадан ҳам кам вақт қолди. Дастлабки рақиб сифатида Мали терма жамоаси кўрилмоқда. Россия футбол иттифоқи (РФИ) бу борада ҳозирча расмий тасдиқ бермаган, бироқ Мали федерацияси томонидан келишув борлиги ҳақида хабарлар янгради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sport24 маълумотига кўра, март ойидаги йиғинда россияликларнинг иккинчи рақиби Буркина-Фасо бўлиши эҳтимоли бор. РФИ бу терма жамоага расмий сўров юборган, аммо ҳозирча жавоб келмаган. Буркина-Фасо вакиллари бош мураббий масаласини ҳал қилгач, яқин кунларда РФИ мактубига жавоб бериши кутилмоқда.

Ҳозирги FIFA рейтингида Буркина-Фасо 62-ўринда, Россия эса 36-поғонада қайд этилган.

FIFA рейтингининг тўлиқ рўйхати билан сайтимиздаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси FIFA рейтингидаги 62-жамоа билан ўйнаши мумкин