10:56 / 13.03.2017
5 159

Ҳазилми ёки чин? «Барселона» - ПСЖ ўйини келишилган эканлиги аниқланди (мухлис мақоласи)

Ҳазилми ёки чин? «Барселона» - ПСЖ ўйини келишилган эканлиги аниқланди (мухлис мақоласи)

"El Madrido" нашри тарқатаётган хабарларга кўра, "Барселона" - "ПСЖ" ўйини аввалдан келишилган. Аммо учрашув сценарийси тамоман бошқача бўлган.

Киритилган тезкор гол ва автоголлар ўйин жараёнини табиий кечишига "хизмат" қилган. Бу эса ўз навбатида ҳакам ва баъзи футболчиларнинг ишини "осон"лаштирган.

Ўйин келишилганлигидан қуйидаги футболчилар хабардор бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Булap:

Неймар, Месси, Суарес, Бускетс, Иньеста, Маскерано - Курзава, Кавани, Верратти, Маркиньос ва Моура. Дракслер ҳам шубха остида. Ва албатта ҳакамлар бригадаси.

"Аслида ҳаммаси қуйидагича бўлиши керак эди:

Ўйининг илк дақиқаларида Курзава жарима майдони ичида Неймарни йиқитиб, пенальти белгиланишига сабаб бўлиши ва ўзи сариқ карточка (тайм охирида эса яна бир марта карточка олиб майдонни тарк этиши) лозим эди. Аммо Суареснинг голи барчаси табиий чиқишида муҳим омил бўлади.

"Барселона" биринчи таймни 2:0 тарзида якунлаши, "ПСЖ" эса бир киши кам бўлиб қолиши керак эди. Автогол ҳам режада бўлмаган. Аммо буям "Барса" "фойдасига" табиий равишда содир бўлади. Режанинг иккинчи қисми амалга ошмай қолишига сабаб меҳмонлар ҳакамни "қониқтирадиган" бирон қўполлик содир этиш(ол)мади.

Иккинчи таймнинг бошидаги пенальти бу биринчи бўлимда берилиши керак бўлган кечиктирилган пенальти эди. Каванининг голи ҳам аввалдан режалаштирилган. Каванини қачондир ҳеч ким ёпмаслиги керак эди. Ушбу голдан сўнг орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Кавани дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетaди. Агарда гол урилганида ҳам офсайд қайд этиларди. Сабаби яна битта гол режада йўқ бўлган. Бу вазиятда Каванининг ишонарли зарбаси ва Тер Штегеннинг маҳорати ўйиннинг янада табиий чиқишини таъминлайди.

"Б" режага кўра, Курзава биринчи бўлимда қилолмаган "иши"ни ана энди қилиши керак эди. Яъни жарима майдони ичида қоидани бузиши ва пенальтига сабаб бўлиб, ўзи майдонни тарк этиши керак эди. Аммо у бунга имкон тополмайди. Қолган вақт давомида "Барселона" ўйиннинг ўзида камида 2 та гол ура олишига қаттиқ ишонган.

Ўйин охирларида ҳеч нарсадан "хабари йўқ" Ди Мария қовун туширишига оз қолади. Маскерано эса ҳакамга ишонган ҳолда уни йиқитади. Табиийки ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмайди. Йўқса Ди Мария ҳаммасини чиппакка чиқариши муқаррар эдида.

Ўйин якунланиб боряптики "Барселона" ҳамон гол ура олмайди. Аниқроғи "актёрлар" "уддалай" олишмайди. Вақт эса тобора кам қолмоқда. "Барселона" футболчилари эса ҳакамдан кетма-кет учта пенальти сўрашади. Ахир 87- дақиқа ўтиб бормоқда эди. Ҳакам эса бунга асло кўнмайди. Чунки бу очиқ театрга айланиб кетарди. Айб "Барселона"нинг ўзида эди. Улар ҳеч бўлмаганда ўйиндан камида икта гол уришига ҳакамни ишонтиришган эди. Қолаверса, "ПСЖ"нинг юқорида номи келтирилган футболчилари бунга "кўмак" бериб юборишлари лозим эди.

Шу пайт Неймар таваккал қилади. Ҳакамдан жарима зарбаси беришини сўрайди ва ўзи нуқта танлаб беради. Ҳакам эса ўз вақтида Рональдиниёга ҳам кўп "ёрдам" берганини эслатиб, мийиғида кулиб қўяди. Неймар жаримадан супер зарба йўллайди: 4:1! Ҳаммаси табиий!

91- дақиқада Суарес жарима майдони ичида Криштиану Роналду услубида "йиқилиб" беради ва пенальти. Ҳисоб эса 5:1. "Барселона"га эса яна битта гол керак эди. Ҳакам дастлаб 10 дақиқа қўшиб бермоқчи бўлади. Ёрдамчи ҳакамларнинг "ҳай-ҳай"лаши натижасида 5 дақиқа билан кифояланади.

"ПСЖ" нинг "спектакль"да қатнашаётган футболчилари эса "урсанг урда" шиорида очиқчасига хато қилаверади. Верраттининг 94- дақиқадаги Тер Штегенга тўпни "олдириб" қўйгани ва кейин қоидани бузгани бунга яққол мисол. Ўша стандартда эса жарима майдони ичида "Барса"нинг бир нечта футболчиси атайлаб бўш қолдирилади. Кейин нима бўлгани эса ҳаммага маълум". - дея хабар тарқатмоқда "El Madrido" нашриёти.

("Барселона" мухлиси томонидан айрим "Реал"чиларга киноя ва ҳазил тариқасида ёзилди)


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳазилми ёки чин? «Барселона» - ПСЖ ўйини келишилган эканлиги аниқланди (мухлис мақоласи)