«Боруссия» ёзда бразилиялик ҳимоячини таркибига қўшади

Дортмунднинг «Боруссия» клуби расмий сайти орқали ёзги трансфери ҳақида маълумот берди. «Асаларилар» сафини ҳимоячи Кауан Пратес тўлдиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пратес ёзга қадар «Крузейро»да ўйнашда давом этади, сўнг Дортмунд жамоасига қўшилади. Бу ҳафта бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Август ойида Кауан Пратес 18 ёшга тўлади. У чап қанот ҳимоясида ҳам, марказий ҳимоячи сифатида ҳам ҳаракат қила олади.
Ҳозирда «Боруссия» Бундеслигада иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Бавария»дан олти очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг