date
views 5 965

Англия кубоги, 1/4 финал. Бугун «Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйини бўлади

Англия кубоги, 1/4 финал. Бугун «Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйини бўлади

Бугун Англия кубоги мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган марказий ўйин бўлиб ўтади.

Лондон шаҳрида маҳаллий "Челси" жамоаси "Манчестер Юнайтед" клубини қабул қилади.

Ўйинга бўлган қизиқиш анчагинани ташкил қилади. Сабаби, икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишга ҳақли ҳисобланади.

Бугунги ўйин атрофида турлича тахминлар бўлмоқда. Аксарият футбол мутахассислари "Челси"нинг сўзсиз ғалабасига ишонмоқда. "Манчестер Юнайтед"га бўлса, деярли ишонишмаяпти. Ҳар ҳолда буни хориж матбуотида кўриб билаяпмиз.

Лекин, биз ундай демаган бўлардик. Чунки, Жозе Моуриньо "МЮ"ни муҳим ўйинларга тайёрлай олади.

Хуллас, биз кучли жамоанинг кейинги босқичга чиқиши тарафдоримиз.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 00.45 да бошланади.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия кубоги, 1/4 финал. Бугун «Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйини бўлади