date

33 ёшли Марио Гётсе «Айнтрахт» билан қолиши мумкин

33 ёшли Марио Гётсе «Айнтрахт» билан қолиши мумкин

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётсе амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, аввал тўхтаб қолган музокаралар яна тикланади ва бу жараён март ойидан кечиктирилмай бошланиши кутилмоқда.

Bild ёзишича, бош мураббийликка Альберт Риера келганига қарамай, ҳаммаси шартнома узайтирилишидан дарак бермоқда. Гётсе Франкфуртда қолиш вариантига мойил, бироқ 33 ёшли футболчига маош борасида ён беришга, яъни ойлигини камайтиришга тўғри келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гётсе жорий мавсум «Айнтрахт» сафида барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли пас муаллифи бўлган. Унинг «бургутлар» билан амалдаги битими мавсум якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » 33 ёшли Марио Гётсе «Айнтрахт» билан қолиши мумкин