
«Барселона» 2018 йилда шартномаси ниҳоясига етадиган Лионель Месси билан янги битим имзолашни режалаштирмоқда.
El Mundo Deportivo нашри берган хабарга кўра, 29 ёшли аргентиналик футболчига клуб янги шартнома тузиши учун бонус сифатида 40 миллион евродан ортиқроқ маблағ таклиф қилган. Олдинроқ, «Барселона» Неймарга янги шартнома имзолагани учун 30 миллион евродан ортиқроқ бонус тўлаб берганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада «Барселона» Мессига йилига 35 миллион евро маош тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқатилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг