Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилмоқди. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан” билан куч синашди.
Мазкур беллашувдан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан журналистлар саволларига жавоб берди.
- Мен биринчи навбатда мухлислардан узр сўрайман. Улар бизни қўллаш учун келишганди. Аммо биз мағлубиятга учрадик.
"Бунёдкор" кетма-кет 2 та ўйинда қизил карточка олди. Жамоадаги интизом борасида нима дея оласиз?
- Тўғриси, мен нимадир дея олмайман. Чунки биз ҳар доим футболчиларга уқтирамиз. Лекин... Очиғи мен бу ҳолатни изоҳлай олмайман.
Бугунги тактик ўзгаришларни қандай изоҳлайсиз?
- Машғулотларда ҳар хил тактикаларни синовдан ўтказамиз. Бу табиий ҳол. Аммо бугун биз ўйлаган режалар амалга ошмади. Достонбек Ҳамдамов ўйинни ташкил қилиш борасида ажойиб ҳаракат қила олади. Отабек Шукуровда ҳам майдонни бошқариш қобилияти бор. Лекин у бугун ўз ўйинини намойиш эта олмади.
"Бунёдкор" одатда тезкор ҳаракат қиладиган жамоа. Аммо бугун ундай жамоани кўрмадик. Бунинг сабаби нимада?
- Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди. Бу катта йўқотишлар эди. Ҳамдамовнинг ўзи нимадир қилиши қийин эди. Чунки жамоада унинг шериклари йўқ эди.
Жамоа 3 та турдан бери мағлуб бўлмоқда. Бунинг учун мураббийни алмаштириш керакми ёки муҳитни?
- Буни кўпроқ раҳбарлар ҳал қилади. Агар мураббий алмашиб натижа яхшиланадиган бўлса, мен тайёрман.
Манба: www.sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди