
Ёзги трансферлар мавсуми жуда қизғин ўтадиган кўринади. Европанинг гранд клублари суперфутболчиларни қўлга киритиш борасида янгидан янги усул ва таклифларни ишлаб чиқмоқда.
Хусусан "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва " Челси" устози Антонио Конте бир бири билан суперўйинчиларни алмаштирмоқчи.
Унга кўра, "Реал" ҳужумчиси Альваро Мората Лондонга кўчиб ўтади ва "Челси" вакили Эден Азар Мадридга жўнатилади. Моратанинг трансфер нархи 40 миллион, Азарники 70 миллион еврога баҳоланаётгани боис мадридликлар қўшимча харажат қилади.

Мората жорий мавсумда 32 та учрашувда 13 та гол урди. Азар эса 30 та ўйинда 11 та голга муаллифлик қилди.
Манба: sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар