Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар "Реал"нинг мавсумлар оралиғидаги энг асосий трансфер режаларидан бирига айланган.
Маълумотларга кўра "қироллик клуби" ёзда "Севилья" спорт директори Рамон Мончини, Давид де Хеани, қолаверса, яна кўплаб супер футболчиларни жамоага олиб келмоқчи.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича Азарнинг номзоди раҳбарият томонидан маъқулланган. Қолаверса, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам бельгиялик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда. Ўз навбатида клуб президенти Флорентино Перес "Ювентус"дан Пауло Дибалани олиб келмоқчи.
Таъкидлаш керакки, "Реал" Азарни қўлга киритиш учун Иско, Мората ва Хамес Родригесларнинг трансферидан келадиган маблағни сарфламоқчи.
Манба: sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди