Компани Роналду ва Мессидан кўпроқ ҳайратлантирган футболчини айтди

“Бавария” бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган таниқли собиқ ҳимоячи Венсан Компани футболчилик давридаги энг қийин рақибларини ёдга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бельгиялик мутахассис унинг учун энг катта таассурот қолдирган футболчи бразилиялик Роналдиньо бўлганини таъкидлади. Роналдиньо асосан “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан”даги ўйинлари билан танилган.
“Менга энг кучли таассуротни Роналдиньо қолдирган. Ҳа, эҳтимол, Роналду ва Месси — энг зўр футболчилар, аммо битта ўйин доирасидаги ҳиссиётлар ҳақида гапирсак, мен учун бу Роналдиньо”, — деди Компани энг мураккаб рақиблар ҳақидаги саволга жавобан.
Маълумот учун, Компани 2020 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. 2024 йил ёзидан буён у “Бавария”ни бошқариб келмоқда ва ўтган мавсумда жамоани Бундеслигада чемпионликка олиб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!