date

Дмитрий Булыкин «Баййер»нинг сафардаги ғалабасини баҳолади

Дмитрий Булыкин «Баййер»нинг сафардаги ғалабасини баҳолади

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги илк стыков учрашувда Леверкузеннинг «Баййер» жамоаси сафарда Грециянинг «Олимпиакос» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа ҳақида собиқ «Динамо» Москва ҳужумчиси Дмитрий Булыкин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«2:0 — жавоб ўйини олдидан яхши устунлик. “Баййер” бу босқичдан ўтиши керак. Жамоа ҳозир яхши ўйин кўрсатяпти. Буни Чемпионлар лигаси ва Германия чемпионатидаги чиқишларидан ҳам кўриб турибмиз», — дея Булыкиннинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

«Баййер» — «Олимпиакос» ўртасидаги жавоб учрашуви келаси ҳафта Леверкузен шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дмитрий Булыкин «Баййер»нинг сафардаги ғалабасини баҳолади