date

Элагин «Астон Вилла» чемпионлик учун яширин даъвогар деди

Элагин «Астон Вилла» чемпионлик учун яширин даъвогар деди

АПЛ шарҳловчиси ва мутахассиси Александр Элагин «Астон Вилла»ни чемпионлик пойгасида даъвогарлар қаторига киритмаётган фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Элагиннинг айтишича, у бундай қарашга қўшилмайди: «Албатта, даъвогар деб ҳисоблайман. Бу ҳақда кўп бор гапирганман. Ҳа, асосий кураш икки жамоа ўртасида кетаётгандек кўринади, аммо “Астон Вилла” — чемпионлик учун яширин даъвогар», — деди у «Коммент.Шоу» каналида.

Англия чемпионатининг 26-туридан сўнг «Астон Вилла» 50 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан саккиз очкога ортда, бироқ лондонликлар бир учрашув кўпроқ ўтказган.

Навбатдаги турда Унаи Эмери шогирдлари ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилади. Ўйин 21-февраль куни 20:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элагин «Астон Вилла» чемпионлик учун яширин даъвогар деди