date

Осимхен «Галатасарай»дан мамнун, аммо грандлар кузатувни давом эттирмоқда

Осимхен «Галатасарай»дан мамнун, аммо грандлар кузатувни давом эттирмоқда

Ҳужумчи Виктор Осимхен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан тўлиқ мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини ҳис қилмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳитининг ўзи ҳам, жамоанинг ўйини ҳам ёқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, The Touchline манбаси ёзишича, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимхенга қизиқиш билдириши мумкин. Бироқ ҳозирча аниқ мулоқотлар ёки музокаралар бошлангани ҳақида гап йўқ.

Қайд этилишича, эҳтимолий трансфернинг тақдири, аввало, Осимхеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.

Осимхен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва жамоадошларига 13 та голли узатма берди.

Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимхен «Галатасарай»дан мамнун, аммо грандлар кузатувни давом эттирмоқда