date

Компани Моуриньонинг Винисиусга қилган эътирозларини кескин танқид қилди

Компани Моуриньонинг Винисиусга қилган эътирозларини кескин танқид қилди

Европа Чемпионлар лигасининг Лиссабондаги учрашуви можаросиз ўтмади: Винисиус Жуниор рақиб футболчи Жанлука Престианнини ирқчиликда айблади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан кейин «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб тимсоли сифатида қора танли афсона Эйсебиуни тилга олди. Шунингдек, португалиялик мутахассис Винисиуснинг голни нишонлаш услубини «провокацион» деб баҳолаб, футболчининг хатти-ҳаракатга эътироз билдирди.

«Бавария» бош мураббийи Винсан Компани эса Моуриньо бу масалада хато қилганини айтди. Унинг фикрича, Моуриньо Винисиуснинг байрамона ҳаракатларини рўкач қилиб, футболчининг ўша вазиятда қилган баёнотини обрўсизлантиришга уринган ва бу катта хато бўлган.

Компани, шунингдек, Эйсебиу номидан бугун аргумент сифатида фойдаланиш ҳам нотўғри эканини таъкидлади: 60-йилларда қора танли футболчилар қандай синовлардан ўтганини ҳамма ҳам билавермайди. «Эйсебиу билан сафар ўйинларига бориб, у нималарни бошдан кечирганини кўрганми? Унинг номини Винисиусга танбеҳ бериш учун ишлатиш тўғри эмас», деди Компани журналистларга.

Шу билан бирга, Компани Моуриньони шахсан ёмон инсон сифатида кўрмаслигини, у ҳақида кўплаб ҳамкасблардан яхши гаплар эшитганини ва футболчилар уни ҳурмат қилишини қўшимча қилди. «У клубини ҳимоя қилмоқда, у яхши одам. Аммо бу сафар адашди», дея якунлади «Бавария» устози.

«Бавария» шанба куни «Айнтраҳт»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Моуриньонинг Винисиусга қилган эътирозларини кескин танқид қилди