ФИФА расмий сайтида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан жаҳон чемпионати ҳақида суҳбат чоп этилди. Биз ўзимиз учун қизиқ жиҳатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
— Биз Россияда ўтадиган ЖЧга бора оламиз, — дейди "Шанхай" СИПЖ ярим ҳимоячиси. — ЖЧга бориш орзумизни амалга ошириш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Биринчи даврада яхши ўйнадик, лекин энди яна қайтадан курашни бошлаш керак.
Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Малайзияда Сурияга қарши майдонга тушади. Яна беш кундан кейин эса Қатарга қарши ўйнайди. Одил Аҳмедов рақиблар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
— Эрон ва Жанубий Корея Осиёда энг кучли термалар, — дейди Аҳмедов. — Биринчи даврада уларни ютишимиз ҳам мумкин эди, аммо омадимиз келмади. Ушбу мағлубиятлардан сабоқ чиқардик ва уларни енгишга тайёрмиз.
Одил Аҳмедов ўз фаолияти ҳақида ҳам гапирди. "Пахтакор", "Анжи" ва "Краснодар" ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Машҳур футболчилардан кўп нарса ўрганганини таъкидлади.
— Ўша пайтларда Это‘О ва Карлос билан ўйнадим, машғулот ўтказдим. Иккиси ҳам ажойиб футболчидир. Улардан илҳомланган ҳолда профессоналликка эришдим ва майдонда ҳамда майдон ташқарисидаги билимларимни оширдим. Россия чемпионати орқали кўп нарса ўргандим.
Ўзбекистон терма жамоасининг Россияга бориши ҳақида шундай деб, интервьюни якунлади:
— Жаҳон чемпионатига боришни жуда истайман ва бунинг учун яна Россияга қайтишга тайёрман. Лекин бу сафар Ватаним терма жамоаси — Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламан. Бу жуда зўр бўлади!
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
АҚШда амалдорлар Трамп туфайли оммавий равишда хусусий секторга кетиб қолмоқда
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин