Кейлор Навасни Мессидан ҳам кўпроқ ҳайратга солган футболчи

Дарвозабон Кейлор Навас фаолияти давомида Лионел Месси ва Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп сурган. Шунга қарамай, костарикалик посбон учун энг катта таассурот қолдирган футболчи бошқа исм бўлди — Неймар. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Навас AS нашрига берган интервьюсида Неймарни соф истеъдод нуқтаи назаридан алоҳида ажратиб кўрсатди. Унинг айтишича, бразилиялик юлдуз тўп билан хоҳлаган ишини қила олади, буни ўнг ёки чап оёғи билан бажаришининг фарқи йўқ. Навас ҳатто Неймарни ўйинда кўрганида, ўзини болаларига қарши футбол ўйнаётгандек ҳис қилганини таъкидлади.
Ҳозир 34 ёшли Неймар "Сантос" шарафини ҳимоя қилмоқда. У Европадаги фаолиятида "Барселона" ва "ПСЖ" сафида ҳам ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг