Роналду ўзини футбол тарихидаги "энг яхши ўйинчи" деб ҳисоблашини айтди

Роналду ўзини футбол тарихидаги "энг яхши ўйинчи" деб ҳисоблашини айтди

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ўзини барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳисоблашини билдирди. У бу ҳақда журналист ва дўсти Эду Агирре билан суҳбатда гапирди. Интервью CNN Portugal телеканалида намойиш этилди.

Роналду суҳбат давомида фаолияти, эришган натижалари ва Лионель Месси билан кўп йиллик рақобати ҳақида фикр билдирди.

«Мен барча даврларнинг энг яхши футболчисиман. Тамом. Рақамларнинг ўзи гапиради. Мен ўзимдан яхшироқ ҳеч кимни билмайман. Тарих аллақачон ёзилган. Бугун фаолиятимни якунласам ҳам, ҳеч нарсадан афсусланмайман», — деди португалиялик ҳужумчи.

У Лионель Месси билан рақобати ҳақида гапирар экан, бу беллашув ҳар икки футболчининг янада юқори натижаларга эришишига туртки бўлганини таъкидлади.

«Улардан бири доимо иккинчисига мотивация берган. Бу худди "Формула-1"даги Ален Прост ва Айртон Сенна ўртасидаги рақобатга ўхшайди», — деди Роналду.

Футболчи, шунингдек, ёшига қарамай, гол уришда давом этаётгани ва бу натижаларига етарлича баҳо берилмаётганини таъкидлаган.

Роналду ва Месси ўртасидаги рақобат кўп йиллар давомида жаҳон футболидаги энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлиб келган. Икки юлдузнинг ўзаро беллашуви клублар ва терма жамоалар миқёсидаги натижалар, рекордлар ҳамда индивидуал мукофотлар учун кураш билан ёдда қолган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар