date

«Бенфика» футболчиси Престианнининг «Реал»га қарши либоси аукционга қўйилди

«Бенфика» футболчиси Престианнининг «Реал»га қарши либоси аукционга қўйилди

Португалиянинг «Бенфика» клуби вингери Джанлука Престианнининг Мадриднинг «Реал»ига қарши ўйинда кийган футболкаси аукционга чиқарилди. 17 февраль куни бўлиб ўтган ЕОФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда «Реал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, баҳс эса Престианнининг ирқчилик бўйича эътирозлари билан ҳам ёдда қолган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболка «Бенфика»нинг расмий ҳамкори бўлган Match Worn Shirt платформаси орқали сотувга қўйилди. Ҳозирча лот бўйича 46 та таклиф келиб тушган, энг юқори нарх 1 минг еврони ташкил этмоқда.

Аргентинанинг «Велес Сарсфилд» академияси тарбияланувчиси Престианни 2024 йилдан буён «Бенфика» сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бенфика» футболчиси Престианнининг «Реал»га қарши либоси аукционга қўйилди