ПСЖ Дембеле жароҳати бўйича расмий маълумот берди

ПСЖ клуби расмий сайтида жамоа футболчиларининг тиббий ҳолати бўйича навбатдаги маълумотни эълон қилди. Унда Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши ўйинда жароҳат олган ҳужумчи Усмон Дембеле ҳақида ҳам сўз борди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Парижликлар баёнотига кўра, Дембеле болдир мушагида ноқулайлик сезган ва яқин кунларда машғулотларни асосан залда давом эттиради.
Шу сабабли у шанба кунги Франция чемпионати учрашувини ўтказиб юборади: ПСЖ ўз майдонида «Мец»ни қабул қилади.
Шунингдек, ярим ҳимоячи Фабиан Руис индивидуал тартибдаги машғулотларни яна бошлагани қайд этилди.
Айни пайтда ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ланс»дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг