Деклан Райс 16 ёшли Дўоман ҳақида юқори баҳо берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоанинг 16 ёшли истеъдоди Макс Дўоман ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дўоман декабр ойининг охирида 16 ёшга тўлганига қарамай, «канонирлар»нинг асосий жамоаси сафида аллақачон бешта учрашувда майдонга тушишга улгурди.
Райснинг айтишича, у бу ёшдаги футболчида бундай даражадаги истеъдодни ҳали кўрмаган. Ярим ҳимоячи Дўоман ҳақида дастлаб Жек Уилшердан эшитганини ҳам қўшимча қилди: у Райсга ёш футболчини албатта кузатиб боришни тавсия қилган. «Футболчи чиндан ҳам кучли бўлса, буни дарров пайқайсан. Макс билан ҳам худди шундай бўлди», — деди Райс (журналист Саймон Коллингс иқтибоси).
Якшанба куни «Арсенал» АПЛ доирасида сафарда «Тоттенҳэм»га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!