date

Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик кунларини эслади

Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик кунларини эслади

Коста-Рика дарвозабони Кейлор Навас, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган футболчи, Европадаги фаолиятининг илк йилларида оғир молиявий муаммолар билан яшаганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наваснинг сўзларига кўра, 2009 йилда у «Албасете» сафида ўйнаган пайтда клубда жиддий молиявий инқироз бошланган ва футболчиларга маош тўланмай қолган. «Пул фақат овқатга зўрға етарди. Қизимнинг туғилган куни келганда, унга хоҳлаган нарсасини олиб беришга ваъда қилганман. Дўконга борганимизда эса ичимдан у велосипед сўрамасин деб дуо қилардим — бунга пулим йўқ эди. У арзонроқ нарса танлади, лекин ўша уят ҳисси ҳануз ёдимда», — дея Наваснинг фикрларини derbyderbyderby.it келтиради.

Дарвозабон орадан беш йил ўтиб, 2014 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйини ортидан катта танилиш ва молиявий барқарорликка эришган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейлор Навас Европадаги қашшоқлик кунларини эслади