date

Де Шильё трансфери бекор бўлгани юзасидан изоҳ берди

Де Шильё трансфери бекор бўлгани юзасидан изоҳ берди

Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Маттиа Де Шильё Чехиянинг «Градец-Кралове» клубига кўчиши нега амалга ошмаганига ойдинлик киритди. Футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида баёнот билан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Де Шильё клубнинг бундай қарори унинг учун кутилмаган бўлганини таъкидлади ва вазиятни тиббий кўрик натижалари билан боғлаш ҳақидаги гапларни қатъиян рад этди.

«Мен барча зарур тиббий текширувлар ва қўшимча назоратлардан ўтдим, ҳаммаси муваффақиятли якунланди. Чехияда уч кун бўлдим, жамоа билан икки марта тўлиқ машғулот ўтказдим ва ҳеч қандай чекловсиз ишладим», — деб ёзди у.

33 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси «Эмполи» бўлиб, у ерда ижара асосида тўп сурган. Де Шильёнинг ҳуқуқлари 2025 йилгача «Ювентус»га тегишли бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Де Шильё трансфери бекор бўлгани юзасидан изоҳ берди