date

«Бавария» «Нант» ҳимоячиси Татиле Татини кўз остига олди

«Бавария» «Нант» ҳимоячиси Татиле Татини кўз остига олди

Франциянинг «Нант» клубида тўп сураётган 18 ёшли марказий ҳимоячи Татиле Тати Бундеслига томон йўл олиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган жамоа — Мюнхеннинг «Бавария»си. «Нант» иқтидорли ҳимоячини 40–50 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Аввалроқ Лондондаги «Челси» ҳам футболчига қизиқиш билдирган, бироқ «кўклар» таклиф қилган 30 миллион евро «Нант»ни қониқтирмаган ва келишув амалга ошмаган.

Жорий мавсумда Тати 19 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд этмади. Унинг «Нант» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» «Нант» ҳимоячиси Татиле Татини кўз остига олди