date

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Инсайдер Фабритсио Романонинг хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг “Реал” клубини бошқарган собиқ мураббий Жаҳон чемпионатидан сўнг “уч ранглилар”ни қабул қилиб олади. Шу тариқа, Зидан беш йиллик танаффусдан кейин мураббийлик фаолиятига яна қайтади.

Диде Дешам Франция терма жамоасини 2012 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиал гуруҳ босқичида французларнинг рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса плей-офф ўйинлари якунига кўра аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зинедин Зидан Франция терма жамоасига қайтишга яқин