date

Мамаду Сарр «Челси»га қайтганидан хурсандлигини айтди

Мамаду Сарр «Челси»га қайтганидан хурсандлигини айтди

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Мамаду Сарр жамоага қайтгани борасида фикр билдирди. 20 ёшли сенегаллик футболчи мавсумнинг биринчи қисмини франсузнинг «Страсбург» клубида ижара асосида ўтказганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бу ерда бўлишдан жуда хурсандман. Қайтишим осон кечди, чунки йигитларни ҳам, бу ердаги ҳаммани ҳам биламан — ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бу ерда аъло даражадаги футболчилар бор. Жамоада бўлиш мен учун ёқимли ва ҳаяжонли», — дея Саррнинг сўзларини «Челси» матбуот хизмати келтирди.

Қайтганидан сўнг Сарр Англия кубогида битта учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб чиқмади.

Шанба, 21-февраль куни «Челси» АПЛнинг 27-тури доирасида ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилади. Учрашув 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мамаду Сарр «Челси»га қайтганидан хурсандлигини айтди