date

Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

“Зенит”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболі ва терма жамоанинг бугунги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Радимовнинг айтишича, Италия футболі инқироз даврини бошдан кечирмоқда: терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқмай қолиш хавфи остида. Унинг таъкидлашича, клублар легионерлар ҳисобига натижа кўрсатаётган бўлса-да, терма жамоанинг умумий даражаси етарли эмас.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади ва Жйенаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа саралашдаги плей-офф учрашувларида иштирок этади.

2026 йилги мундиал ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади